Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ошхона пичоқлари деб кўрсатилган товарлар аслида нима эди?
1502
Божхона органлари томонидан божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарлар устидан самарали божхона назоратини амалга ошириш орқали ноқонуний товарларни аниқлаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ошхона пичоқлари деб кўрсатилган товарлар аслида нима эди?

Жумладан, Навоий халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан олиб келинган курьерлик жўнатмалари тегишли ҳужжатлар ўзаро номувофиқлиги сабабли ўрнатилган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, юк кузатув ҳужжатларида “ошхона пичоғи” деб кўрсатилган товарлар аслида қиймати 51,5 миллион сўмлик уяли алоқа воситалари эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари  томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

11.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг