Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхонада ислоҳотлар кўлами кенг
1293
Мамлакатимизда карантин туфайли чегара ўтказиш пунктларида ташқи савдо юклари ҳаракатланиши узлуксиз давом этмоқда. Бу эса ўз навбатида божхона органлари ходимларидан икки карра кўпроқ масъулият ва ҳушёрликни талаб этади. Бухоро вилояти божхоначилари томонидан ҳам куну-тун экспорт ва импорт расмийлаштирувига алоҳида эътибор қаратилган.
Божхонада ислоҳотлар кўлами кенг

Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, вилоятда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида 95,3 млн. АҚШ доллари қийматидаги товарлар қисқа муддатларда божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, хорижга экспорт қилинган.

Юртимизда миллий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, пировардида экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида   тадбиркорларга божхона тўловларидан 580,3 млрд сўм миқдорида имтиёзлар берилди.

Пандемия даврида ҳам божхона органлари  тегишли идора вакиллари билан жаҳонда кенг тарқалган юқумли касаллик – коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш, товарларнинг экспорт ва импорт расмийлаштирув жараёнларини тезлаштириш мақсадида ҳамкорлик қилишмоқда.

Бухоро вилоятидаги ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан товар ва транспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви учун сарфланган вақти экспортда 24 дақиқани ташкил этмоқда.

Божхона соҳасидаги яна бир муҳим янгиликлардан бири бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июндаги “Божхона маъмурчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги ПФ-6005-сонли Фармонини қабул қилиши тизим учун бир қатор қулайликларни яратди.

Эндиликда мазкур Фармондаги асосий мақсад Божхона маъмурчилигини ислоҳ этиш, божхона органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш, “рақамли божхонани” шакллантириш, шунингдек, божхона иши соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилишни жадаллаштиришдан иборат.

Ушбу мақсадни амалга ошириш учун 2020 – 2023 йилларда божхона маъмурчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича Концепция ва уни амалга ошириш “Йўл харитаси”  мазкур фармон билан тасдиқланди.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш орқали божхона соҳасида қуйидаги асосий ютуқларга эришилади:

- асосий чегара ўтказиш пунктларини кенгайтириш ва модернизациялаш орқали божхона постларининг ўтказувчанлик имкониятини 3 баробарга ошириш;

- “Ягона дарча” божхона ахборот тизимининг такомиллаштирилиши натижасида божхона расмийлаштируви учун сарфланадиган вақтни экспортда 5 баробарга, импортда 2 баробарга қисқартириш;

- хавф даражаси паст бўлган (яшил йўлакка йўналтирилган) божхона юк декларациясининг автоматик равишда божхона расмийлаштируви тизими босқичма-босқич татбиқ этилади. Бунда:

- божхона маъмурчилигининг замонавий усулларини қўллаш орқали ТИФ иштирокчиларининг сарф-харажатларини қисқартириш эвазига Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтингларда юқори поғонага кўтарилишига муносиб ҳисса қўшиш;

- рақамли технологиялар ва ахборот тизимларини божхона органлари фаолиятига кенг жорий этиш асосида инсон омилисиз маълумотларни тўсиқсиз олиш ҳамда божхона расмийлаштируви ва назорати жараёнларини халқаро норма ва стандартларга мувофиқ соддалаштириш;

- мамлакатимизнинг туризм ва инвестиция жозибадорлигини  янада ошириш;

- илк бора фаолиятимизда пуллик хизматлар кўрсатишнинг янги турлари жорий этилиб, божхона органлари тадбиркорга хизмат кўрсатувчи ёки ёрдам берувчи бизнес-ҳамкор идора сифатида ислоҳ қилинади.

Республикамизнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга ўз ҳиссаларини қўшаётган тадбиркорларимизга Бухоро вилояти божхона бошқармаси ўз ваколат доирасида барча амалий ёрдамларни беришга ҳамда товарлар экспорти божхона расмийлаштирувини туну-кун амалга оширишга ҳамиша тайёр.

 

 

10.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг