Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Ховос туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тезкор тадбир давомида, Ховос-Жиззах йўналиши бўйича ҳаракатланиб келаётган фуқаро Х.Р. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада фуқаро Х.С. томонидан олиб кетилаётган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 251 миллион сўмлик жами 200 дона уяли телефон аппаратлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
10.07.2020