Вилоятнинг Косон туманида 2 гектар ер майдонига синов тарзида экилган ушбу тарвуз тури тажрибадан яхши ўтди.
– 20 йилдан буён деҳқончилик билан шуғулланаман, – дейди фермер Қунназаров Акмаль, – Еримизнинг 28 гектар майдонига қовун экилган бўлса, 2 гектар ер майдонига сариқ тарвуз экдик ва ҳосил биз кутгандан ҳам яхши натижа берди. Тарвузнинг ушбу тури сувсизликка, иссиққа чидамлилиги, шунингдек ҳосилдорлиги билан бошқа тарвуз турларидан ажралиб туради. Қувонарлиси оддий тарвузлар 90 кун давомида пишса, сариқ тарвузлар 50-65-кун оралиғида пишиб етилаяпти.
Келгусида ушбу тарвузларнинг 5 тоннасини Латвия давлатига экспорт қилиниши режалаштирилган.
Мазкур йўналишда Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам зарур чора-тадбирлар белгилаб олинган. Ҳудудда етиштирилган қишлоқ хўжалиги ва полиз маҳсулотларини экспортга жўнатишда экспортёрларга доимий равишда яқиндан ёрдам кўрсатиб келинмоқда. Божхона расмийлаштирувининг соддалаштирилган тартибда “яшил йўлак” орқали амалга оширилиши, тадбиркорларнинг қимматли вақтини ва маблағини тежашга, маҳсулотларнинг сифатини сақлаш ҳамда манзилга қисқа фурсатда етиб боришини таъминламоқда.
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
9.07.2020