Хусусан, 2020 йилнинг 6 ойи давомида вилоятда фаолият кўрсатаётган экспортёр корхоналарга борилиб, бевосита уларда юзага келаётган муаммоли масалалар ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.
Қолаверса, бошқармада тузилган “ишчи гуруҳ” аъзолари ҳамда ТИФ божхона постининг масъул вакиллари билан биргаликда экспортёр корхоналар фаолияти ўрганилиши баробарида, уларга божхона тўловларидан жорий қилинган ва бекор бўлган имтиёзлар, экспортни ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳақида тушунчалар бериб борилди.
Шунингдек, божхона тўловлари йўналишида 2020 йилнинг 6 ойи давомида импорт қилинган товарларга қонунчиликда белгиланган ставкалар асосида жами 437 млрд. 682,1 млн сўм миқдорида божхона тўловлари ҳисобланди. Шундан 404 млрд. 706,0 млн. сўм божхона тўловларидан имтиёз берилган бўлса, ҳисобланган божхона тўловларининг 32 млрд. 976,1 млн. сўм қисмидан божхона тўловлари ундирилди. Айтиш керак, ишбилармон тадбиркорларимиз божхона тўловларидан берилаётган бу каби имтиёзлардан унумли фойдаланиб, ўз фаолиятларини янада ижобий томонга ўргартириши шубҳасиз.
Бундан ташқари, Ташқи савдо операциялари мониторинги ва божхона статистикаси йўналишида эришилган ижобий натижаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтиш лозим. Жорий йилнинг шу даврига қадар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан умумий қиймати 962,1 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 926 та ташқи савдо контрактлари амалга оширилди. Хусусан, умумий қиймати 607,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 271 та экспорт контрактлари ва умумий қиймати 354,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 655 та импорт контрактлари тузилган.
Шулардан, экспортда умумий қиймати 26,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган контрактлар бўйича товарларнинг божхона расмийлаштируви амалга оширилди.
Экспортнинг асосий қисми калава ип, тўқимачилик, мева-сабзавот маҳсулотлари, табиий қазилмалар, шиша ва ундан ясалган буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотларидан иборатдир.
Тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб борувчи “Жиззах” ТИФ божхона постида 5201 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилган бўлиб, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 659 тага кўпайган.
Қисқача айтганда, божхона органлари томонидан олиб борилаётган бу каби саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад республика иқтисодиётини янада ривожлантириш ва бу орқали халқимиз ҳаётини янада фаровон қилишга қаратилгандир. Негаки, тезкор ва аниқ ҳисоб-китобларга асосланган, мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш ва фуқаролар, айниқса, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари доимий эътиборда турадиган сифатли божхона хизматини ташкил этиш — божхоначиларнинг олдида турган энг муҳим вазифалардан биридир.
Жиззах вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
9.07.2020