Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда байрам шукуҳи!
2418
Юртимизнинг барча вилоятлари, ташкилотларида бўлгани каби Андижон вилояти божхона бошқармасида ҳам Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
Андижонда байрам шукуҳи!

Даставвал Андижон вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Э.Райхонов сўзга чиқиб, давлатимиз мустақиллигининг ҳаётимизда тутган улкан ўрни ҳақида сўз юритди ва  тадбир иштирокчиларини энг улуғ ва энг азиз байрам билан чин дилдан табриклади.

Шундан сўнг Давлат божхона қўмитаси раисининг бутун шахсий таркибга йўллаган табрикномаси ўқиб эшиттирилди.

Шунингдек тадбир давомида эндигина давлат божхона хизмати органларига хизматга қабул қилинган ёш келажак авлод вакиллари учун ҳам унутилмас кун бўлди, сабаби улар бугун божхона офицери деган шарафли номга эга бўлдилар.

Ўтказилган тадбир давомида бир гуруҳ ҳодимлар ҳам божхона хизматидаги самарали фаолиятлари учун навбатдаги махсус унвон ҳамда Давлат божхона қўмитаси раисининг шунингдек Андижон вилоят божхона бошқармаси бошлиғининг Фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Ф.Каримов

Андижон вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

1.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг