Шу жумладан, божхона органлари фаолиятида ҳам мурожаатлар билан ишлашга ҳамда аҳолига имкон қадар кўмаклашишга алоҳида аҳамият қаратиб келинмоқда.
Биргина, Бухоро вилояти божхона бошқармаси мисолида олиб қарайдиган бўлсак, 2020 йилнинг 1 ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан 57 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан, 19 та оғзаки, 24 та ёзма шаклда ҳамда 24 та электрон виртуал мурожаатлар қайд этилган. Мурожаатларнинг 28 таси жисмоний шахслар томонидан ва 29 таси эса юридик шахсларнинг мурожаатларини ташкил этади. Қилинган мурожаатларнинг 22 таси қаноатлантирилган 35 таси бўйича амалдаги норматив ҳуқуқий ҳужжат талаблари асосида тушунтиришлар берилган.
Хусусан, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имкониятини бериш юзасидан қилинaётган ҳар бир мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилиб, ижобий ҳал қилинмоқда.
Юқоридаги рақамлар таҳлилидан ҳам кўриниб турибдики, мурожаатларнинг ҳеч бири эътиборсиз қолмаган ва имкон қадар ижобий ҳал этилганлигини кўришимиз мумкин.
Шу билан бир қаторда, вилоят божхона бошқармаси томонидан Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар иштирокида доимий мулоқотлар йўлга қўйилган бўлиб, ўтказилаётган сайёр учрашувлар натижасида тадбиркорларнинг муаммолари ўз ўрнида бартараф этилмоқда. Бу йўналишда ҳам рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, 2020 йил давомида жойларда 22 маротаба ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва жамоатчилик билан сайёр учрашувлар ташкил қилиниб, бевосита бошқарма раҳбарияти томонидан 38 нафар мурожаат билан келган фуқароларга амалий ёрдам кўрсатилган.
Шунингдек, жисмоний шахслар томонидан божхона тўловларисиз товарларни олиб киришнинг чекланган меъёрлари бўйича саволларга вилоят божхона бошқармаси масъул ходимлари томонидан амалдаги қонунчилик талаблари асосида тушунтиришлар берилди.
Бир сўз билан айтадиган бўлсак, бугун божхона органлари фаолиятида мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигининг оширилиши ва бу йўналишга алоҳида эътибор қаратилиши натижасида кўплаб фуқароларнинг муаммолари бартараф этилиб, юқори иш самарадорлигига эришилмоқда.
8.07.2020