Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Халқ манфаати учун хизмат қилиш асосий вазифа
2817
Юртимизда сўнгги йилларда барча соҳаларда инсон манфаатлари ҳимояси асосий йўналишлардан бири бўлиб келмоқда. Шу сабаб, барча ташкилот ва муассасаларда жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатлари алоҳида эътиборга олинмоқда.

Жумладан, божхона тизими органларида ҳам ушбу йўналишда доимий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, “Тошкент-АЭРО” Ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан ҳам доимий равишда жисмоний ҳамда юридик шахсларнинг мурожаатлари ваколат доирасида қонуний ҳал қилинмоқда.

Комплексга жорий йил мобайнида жисмоний ва юридик шахслардан жами 68 та мурожаатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш business.gov.uz электрон портали, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг germes.poytaxt.uz, Давлат божхона қўмитасининг “11-08 Ишонч телефони”, “Тошкент-АЭРО”ИБКнинг toshkent_aero@customs.uz электрон почталари орқали келиб тушган бўлиб, улардан 60 таси жисмоний ва 8 таси юридик шахслар номидан келиб тушган мурожаатлардир. Ушбу мурожаатларнинг барчасига қонуний равишда тушунтиришлар берилиб, ваколат доирасида қаноатлантирилган.

Эслатиб ўтамиз, божхона қонунбузилиши ҳолатлари рўй берганида Давлат божхона қўмитасининг 11-08 қисқа рақамига “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплексининг 78-120-86-30  рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

8.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг