Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатлар доимо эътиборда
2630
Инсон қадр-қиммати ва манфаати ҳар нарсадан устун албатта. Юртимиздаги барча ташкилот ва муассасаларда фуқаролар мурожаатларига тегишлича ечим топилади.

Жумладан божхона органларида ҳам бу соҳага алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳам доимий тартибда фуқаролар мурожаатлари ваколат доирасида ижобий ҳал қилинмоқда.

Бошқармага жорий йилнинг 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 87 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 67 таси бўйича фуқароларга қонуний тушунтиришлар берилган, 7 таси тегишлилиги бўйича ташкилотларга йўналтирилган, 11 таси  ваколат доирасида қаноатлантирилган.

Мурожаатларнинг турлари (ариза, шикоят, таклиф) бўйича таҳлил қилинганда 9 та шикоят, 3 та таклиф  ва 75 та аризалар келиб тушган.

Мурожаатлар таҳлил қилар эканмиз, айрим фуқаролар томонидан божхона ходимлари устидан қилинган шикоятни ҳам учратдик. Сабаби эса тижорат мақсадидаги товарларни нотижорат мақсадда деб, божхона тўловларидан бўйин товлаган бир нечта фуқаролар  томонидан ходимларни қонуний қарорлари устидан йўлланган. Мазкур шикоятлар юзасидан қонуний тушунтиришлар фуқароларга юборилган.

 

 

 

 

8.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг