Агар товарлар экспорти кесими бўйича таҳлилга эътибор қаратадиган бўлсак, жами 145 705,41 тонна, 132 704,02 минг АҚШ доллари миқдорида, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 71 223,88 тонна, 50 853,39 минг АҚШ доллари миқдорида амалга оширилган. Товарлар асосан Россия, Қозоғистон, Туркия, Тожикистон, Хитой, Афғонистон, Ироқ, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Туркманистон ва Белоруссия ва каби давлатларга экспорт қилинган.
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан асосан, мева-сабзавот, тўқимачилик, озиқ-овқат, ҳайвонлар учун озуқа, қишлоқ хўжалиги, спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлар, фармацевтика, металлар, резина ва ундан тайёрланган буюмлар, калава ип, тирик ҳайвонлар ва уларнинг қисмлари, оёқ кийимлар каби товарлар экспорт қилинган.
6.07.2020