Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 30 июнь куни ўтказилган одил судловни таъминлаш ҳамда коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда коррупцияга қарши курашиш борасидаги ислоҳотлар муҳокама қилинди ҳамда коррупцияга қарши курашишда тизимли чора-тадбирлар белгиланди.
Божхона органлари ходимлари томонидан ҳам коррупциянинг олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш борасида муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Айтиш жоизки, Давлатимиз раҳбарининг “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6005-сон Фармонига асосан, божхона тизимида коррупция, ноқонуний валюта операциялари ҳамда божхона тўловларини тўлашдан бўйин товлашга қарши курашишда божхона маъмуриятчилигининг замонавий усулларини қўллаш белгиланган.
Коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган вазифаларга мувофиқ, Қашқадарё вилоят божхона бошқармасида ҳам шахсий таркиб ўртасида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, жумладан қонунчилик, хизмат интизоми, одоб-ахлоқ қоидалари ва ички тартибга риоя этилишини таъминлашга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, божхона қонунбузилиши ҳолатлари рўй берганида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ҳамда бошқармада ташкил этилган (75) 221-04-80 рақамли ишонч телефонларига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги юзасидан тарғибот тадбирлари мунтазам ўтказилмоқда.
6.07.2020