Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган вирус блокаторларнинг ноқонуний савдоси фош бўлди
1299
Мамлакатимизда эълон қилинган карантин ва бугунгидек синовли вазият ўз навбатида бутун халқимиздан бирлик ва бирдамликда барча қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишимизни талаб этмоқда. Аммо айрим фуқароларимиз томонидан, ўз манфаатлари йўлида тартиб қоидаларни қўпол равишда бузишга уриниш ҳолатлари ҳам учраб турибди.
Сифати кафолатланмаган вирус блокаторларнинг ноқонуний савдоси фош бўлди

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар билан ҳамкорликда Нукус шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро Н.А. “шартли харидор”га олдиндан келишилган, сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган жами 100 дона вирус блокатор тиббий воситаларини 12 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

6.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг