Мамлакат иқтисодиётининг барча тармоқларида юксалишлар рўй берди. Халқнинг турмуш фаровонлиги ошди, ҳаёт тарзи ва онгу тафаккури ҳар томонлама юксалди.
Навоий вилояти божхона бошқармаси мажлислар залида Ўзбекистон Републикаси мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда бошқарма бошлиғи Б.Қутлимуратов божхона ходимларини улуғ айём билан табриклади.
Шундан сўнг, ўз ҳалол меҳнати, билим-тажрибаси ва касбига бўлган муҳаббати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ бошқарма ходимлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва бошқарма буйруқлари асосида фахрий ёрлиқ, божхона хизмати ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Навоий вилояти божхона бошқармаси шахсий таркиби истиқлол байрамига бағишланган тантанали тадбирни катта шодиёна ва кўтаринкилик руҳида ўтказди.
31.08.2018