Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ноқонуний тарзда олиб кетилаётган парфюмерия воситалари манзилга етиб бормади
1184
Сифати кафолатланмаган парфюмерия воситаларининг яширин айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Ноқонуний тарзда олиб кетилаётган парфюмерия воситалари манзилга етиб бормади

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ўтказилган тезкор тадбир давомида Сирдарё вилояти ҳудудида парфюмерия воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди.

Тадбир давомида, “Тошкент-Сирдарё” йўналишида ҳаракатланган фуқаро Н.Д. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина ўрнатилган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, автомашинада йўловчи сифатида келаётган фуқаро Ш.Д. шартли харидорга жами 842 дона, умумий қиймати 41,3 миллион сўмлик парфюмерия воситаларини ноқонуний тарзда сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

6.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг