Ушбу қарорга мувофиқ 2020 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида Давлат божхона қўмитасида ҳамжисмоний ва юридик шахслар ҳамда божхона органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгашлари ташкил этилиши белгиланди.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 20 июнь куни Давлат божхона қўмитасида Жисмоний ва юридик шахслар ҳамда божхона органлари ўртасидаги низоларни судгача ҳал қилиш бўйича апелляция кенгаши ташкил этилди ва унинг аъзолари тасдиқланди.
Жорий йилнинг 1 авгутидан бошлаб, Давлат божхона қўмитаси Апелляция кенгаши томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг божхона органлари мансабдор шахсларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари (қарорлари) ёки ҳаракатсизлиги натижасида ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилганлиги ҳақидаги мурожаатлари кўриб чиқилиши йўлга қўйилади.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, мурожаатни кўриб чиқишда қонун ҳужжатида турлича талқин этилиши мумкин бўлган нормалар аниқланган, у амалиётда нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўлланилган тақдирда, уларни белгиланган тартибда расмий шарҳлашни ташкиллаштириш бўйича чораларни кўриш ҳамда аниқланган қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритишАпелляция кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланиши белгилаб қўйилди.
Давлат божхона қўмитасида Апелляция кенгашининг ташкил этилиши ва фаолият юритиши жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя этилишига, божхона органлари билан боғлиқ низоли масалаларни кенгашнинг ўзида коллегиал тартибда кўриб чиқилиши ва адолатли тарзда ҳал бўлишига, бунинг натижасида низоларни судгача бартараф қилишга ҳамдаташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг ортиқча овогарчилигини олдини олишга эришилади.
Давлат божхона қўмитаси
Юридик бошқармаси
3.07.2020