Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Курьерлик жўнатмаларидаги биологик фаол қўшимчалар фош этилди
1448
Божхона органлари томонидан товарларни божхона чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашиш йўналишида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Курьерлик жўнатмаларидаги биологик фаол қўшимчалар  фош этилди

Хусусан, Навоий халқаро аэропортига хорижий авиарейс билан олиб келинган куръерлик жўнатмалари холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва сифати кафолатланмаган 25 дона биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг