Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мустақиллик - буюк ва бебаҳо неъмат
2602
1 сентябрь - Мустақиллик куни, мамлакатимиз истиқлолга эришган кундир. Ушбу кунда жаҳон харитасида янги, мустақил ва суверен давлат — Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлган, халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий сана бўлиб, эл-юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида доимо катта шоду-хуррамлик билан нишонланиб келади.

Мазкур байрам муносабати билан республикамизнинг барча ҳудудларида “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Жиззах вилояти божхона бошқармасида ҳам байрам кўтаринки руҳда ташкил этилди. Тадбир бошқарма шахсий таркиби билан бир қаторда узоқ йиллар давомида божхона органларида хизмат қилган фахрийлар ҳам таклиф этилди.

Тадбир аввалида сўзга чиққан бошқарма бошлиғи Д.Юсупов, йиғилганларни энг улуғ ва энг азиз байрам сифатида нишонланадиган давлатимиз мустақаллигининг 27 йиллиги аёми билан қутлаб, буюк ва бебаҳо неъмат - мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти йиллар ўтиши билан ортиб бораётганлиги, Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг жаҳон саҳнасидаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида бошқарма раҳбарияти томонидан Ўзбекистон божхона хизмати фахрийлари уюшмасининг Жиззах вилоят бўлими раиси Б.Алижоновга уюшманинг табриги ҳамда кўп йиллар божхона органларида ўзининг серқирра меҳнати билан ўрнак бўлган божхона фахрийси З.Нарзуллаевга  Фахрийлар уюшмаси томонидан тақдим этилган фахрий ёрлиқ тантанали тарзда тақдим этилди.

Тадбирда сўзга чиққан фахрийлар томонидан мамлакатимизнинг барча жабхаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотлар доирасида божхона органларида, шу жумладан Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам самарали хизмат қилиб, мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, мамлакатимиз иқтисодий барқарорлигини таъминлашга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиш учун астойдил хизмат қилишлари лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда Давлат божхона қўмитаси ва бошқарма буйруқларига биноан тизимда узоқ йиллар ўрнак кўрсатиб хизмат қилаётган бир гуруҳ божхоначилар ҳам тақдирланишди. Бир қатор ходимларга эса навбатдаги махсус унвонлар топширилди.

          

Жиззах вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

 

31.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг