Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона тўловларидан қочиш режаси наф бермади
1298
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Божхона тўловларидан қочиш режаси наф бермади

Хусусан, Навоий вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан хориждан олиб келинган товарлар божхона кўригидан ўтказилганда 7 турдаги асбоб-ускуналарнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатура коди нотўғри таснифланганлиги аниқланиб, 41,9 миллион сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Яна бир ҳолатда, Навоий халқаро аэропортига “Туркия-Навоий” йўналишидаги авиарейс билан олиб келинган куръерлик жўнатмалари холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, божхона назоратидан яширилган  20,3 миллион сўмлик кийим-кечаклар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг