Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари билан ҳамкорликда Бухоро шаҳрида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро А.Ф.нинг қўлидаги сумка ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу сумкада 173,15 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси яширилганлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
1.07.2020