Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона органларида инсон саломатлигига алоҳида эътибор қаратилаяпти
1418
Бутун дунёни пандемия жиддий хавотирга солган бўлса-да, ҳаёт давом этмоқда.
Божхона органларида инсон саломатлигига алоҳида эътибор қаратилаяпти

Хорижга турли мақсадларда кетган фуқароларимиз ўз юртларига қайтмоқдалар. Фуқаролар саломатлиги, хавфсизлиги учун божхона органлари томонидан, чегара божхона постларда барча шарт-шароитлар яратилган.

Шунингдек, Тошкент вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги барча божхона постларида тегишли ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда мунтазам махсус техникалар ёрдамида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари ходимлар саломатлиги қатъий назоратга олиниб, улар тепловизор ҳамда тана ҳароратини ўлчаш воситаси орқали тиббий кўрикдан ўтказилган ҳолда хизматга киришмоқдалар.

“Ғишткўприк” чегара божхона постида ҳам юқорида келтирилган барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, фуқаролар ўтиш вақтида ходимларга махсус комбинезон, қўлқоп, ниқоб, ҳимоя кўзойнаги каби воситалар билан таъминланмоқда.

1.07.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг