Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бухорода мустақиллик шодиёнаси
2298
Бухоро вилояти божхона бошқармасида Давлатимиз мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди. Унда бошқарма бошлиғи сўзга чиқиб, барчани юртимиз истиқлолга эришганига 27 йил тўлганлиги билан чин дилдан қутлади ва бу айёмга энг улуғ, энг азиз дея бежизга таъриф бермасликларини, Ватан сўзини нақадар мўтабарлигини таъкидлаб ўтди.
Бухорода мустақиллик шодиёнаси

Тадбир давомида тизимда узоқ йиллар ўрнак кўрсатиб хизмат қилган ходимларни тантанали тарзда нафақага кузатишди. Уларга миллий зар чопонлар ҳамда дўппи кийдириб иззат-икром кўрсатишди. Зероки, божхона фахрийси бўлиш ҳар бир божхоначининг орзуси десак янглишмаймиз. Шунингдек, хизмат вазифаларига виждонан ёндашиб меҳнат қилаётган бир гуруҳ ходимлар ҳам тақдирланишди. Бир қатор ходимларга эса навбатдаги махсус унвонлар топширилди. Бу каби рағбатлар эса божхона ходимларини ватан тараққиёти учун ҳамжиҳатликда хизмат қилишга чорлайди.

Тадбир сўнггида божхона фахрийлари томонидан ёш ходимларга мурожаат қилинди. Улар ўз нутқларида хизматга виждонан ёндашиш, ҳар қандай қийинчиликларни мардонавор енгиш, сабр-қаноатли бўлиб, давлат манфаатларини муносиб ҳимоя қилиш, шунингдек, хизмат вазифасини суиистеъмол қилмасликка чорладилар.

Бухоро вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

31.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг