Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Истиқлол энг аввало буюк келажакка ишонч демакдир
2107
Жонажон Ватанимиз – Ўзбекистон Республикаси ўзининг давлат мустақиллигини қўлга киритгани ва мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига 27 йил тўлди.
Истиқлол энг аввало буюк келажакка ишонч демакдир

Истиқлол эл-юртимиз учун ўз тақдирининг ҳақиқий эгаси бўлиб, қадр-қимматини англаб, муносиб ҳаёт кечириш, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини барпо этиш имкониятини яратди. Айни пайтда у ҳар бир одамнинг иқтисодий, ижтимоий соҳаларда истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқаришининг мустаҳкам заминидир.

Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси юрагимизнинг туб-тубидан ўрин олди.

“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида мамлакатимиз мутақиллигининг 27 йиллигини нишонлаш арафасида ўтган давр мобайнида босиб ўтилган мураккаб йўлимизга яна бир бор назар ташлаш, мустақил тараққиётимиз давомида амалга оширилган ишлар, эришган натижаларни холисона баҳолаш ва уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоачилик, бутун халқимизнинг онги шуурига етказиш мақсадга мувофиқдир.

Ушбу давр давомида божхона соҳасида, хусусан, Сурхондарё вилояти божхонаси тизимида ҳам улкан ўзгаришлар, ислоҳотлар даври бўлди. Истиқлолимизнинг дастлабки йиллари билан бугунги кун божхонасини солиштирар эканмиз, соҳа қонунчилигининг такомиллашуви, ушбу фаолиятини олиб боришда яратилган имкониятлар, моддий техник база ва  ходимларнинг ижтимоий таъминоти, ахборот технологияси соҳасида катта ўзгаришлар бўлганлигини кўришимиз мумкин.

Ватанимизнинг Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган тадбир Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида ҳам ташкил этилди.

Тадбирда вилоят божхона ходимлари ҳамда фахрий божхоначилар ҳам иштирок этишди.

Вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов тадбирни очиб, иштирокчиларни байрам билан табриклаб ўтди. Ушбу тадбирда мамлакатимиз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш, божхона тизими шакллантириш ва ривожлантиришга соҳага эришилган ютуқлари, қўшган катта ҳиссалари, ўз касбига садоқати ҳамда фидокорона меҳнати учун 2 нафар хизмат фахрийларига кўкрак нишони ва фахрий ёрлиқлар, 13 нафар божхона ходими фахрий ёрлик билан тақдирланиб,  2 нафар ходимга “ташаккур” эълон қилинди.

Шундан сўнг, Давлат божхона қўмитаси томонидан ташкил этилган  минифутбол бўйича божхона органлари ходимлари ўртасида мусобақада ғолиб бўлган вилоят божхона бошқармаси жамоасини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир давомида божхона хизмати фахрийси Н.Қулсоатов сўзга чиқиб, қаратилаётган юксак ҳурмат ва эътибор учун миннатдорлигини қайд этиб, барчани улуғ айём билан табриклаб ўтди.

Сурхондарё вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

31.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг