Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
1 миллиард сўмлик уяли телефонларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
2933
Товар моддий бойликларини ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
1 миллиард сўмлик уяли телефонларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Хусусан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Тошлоқ туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида “Водил-Тошлоқ” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган фуқаро Х.А. бошқарувидаги “Нексия-3” русумли автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда холислар иштирокида текширувдан ўтказилди.

Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 331 миллион сўмлик 170 дона уяли телефонлар борлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Н.Х.нинг яшаш хонадони ҳам ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Текширув давомида ушбу шахс ўз яшаш уйида умумий қиймати 718 миллион сўмлик 400 дона уяли телефонларни ноқонуний равишда сақлаб келаётгани аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида, умумий қиймати 1 млрд. 49 миллион сўмлик, жами 7 турдаги 570 дона уяли алоқа воситалари ашёвий далил тариқасида олиб қўйилди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари  томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

25.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг