Республикамизда коронавирус инфекциясига (COVID-19) карантин чекловлари натижасида потенциал донорлар сони кескин камайган. Бу ўз навбатида қон заҳираларининг камайишига ҳамда беморларга шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатишда муаммолар юзага келишига олиб келиши мумкин.
Шу муносабат билан Наманган вилояти қон қуйиш марказида “Эзгулик албатта қайтади” шиори остида кўнгилли ҳарбий хизматчилар иштирокида хайрия донорлик акцияси ташкил этилди.
Ушбу жараёнга Наманган вилояти божхона бошқармаси ходимлари бефарқ бўлмасдан беғараз қон топширдилар. Қон топшириш жараёнида барча санитар-эпидемиологик қоидаларга риоя қилиниб, оралиқ масофани сақлаган ҳолда қон топшириш амалиёти амалга оширилди.
Дарҳақиқат, донорлик ҳар қандай инсон қилиши мумкин бўлган оддий, лекин олий қаҳрамонликдир. Қон донорлиги жамият саломатлиги учун беғараз ёрдам саналади.
25.06.2020