Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши лозим
1445
Азал-азалдан халқимизда биродарларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама ёрдам бериш, бошига иш тушган ва қийин вазиятларда бир-бировни суяш каби эзгу ишларга алоҳида эътибор билан ёндашиб келинган.
Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши лозим

Айниқса, бетоб ётган мурғак болажонлар-у, ёш-у қариларнинг дардларига дармон бўлиш учун  чинакам ватанпарвар ва халқчил ватандошларимиз ҳатто ўз томирларида оқаётган қонини ҳам беришга ҳамиша тайёр.

Маълумки, қон топшириш учун 18 ёшдан 60 ёш орасидаги соғлиги яхши ҳолатда бўлган  ҳамда тана оғирлиги 50 кг дан кам бўлмаган, ижтимоий келиб чиқиши, касби, жинсидан қатъий назар ҳар қандай шахслар ихтиёрий ва беғараз тарзда иштирок этиши мумкин.

Ҳар қандай ҳолатда қон топширишдан олдин донор тиббий кўрикдан ўтказилиб, қондаги гемоглобин миқдори аниқланади. Донорликка талабгор шахснинг қон топшира олиши имконияти шифокор томонидан тиббий кўрик натижаларига кўра аниқланади.

Бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган “Эзгулик албатта қайтади” хайрия акциясида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасидан ҳам ёш ходимлар фаол иштирок этишди. 

– Мана бугун бир йил ичида тўртинчи марта қон топширдим, - дейди божхона ходими А.Музаффаров. Мен инсонлар дардига дармон бўлишда озгина бўлсада ўз ҳиссамни беғараз қўша олганимдан хурсандман”

Жараён сўнгида, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимларига Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги қон қуйиш станцияси томонидан “14-июнь Бутунжаҳон донорлар куни муносабати билан Республикамизда беғараз донорлик фаолиятини ривожлантириш бўйича ташвиқот-тарғибот ишларини олиб бориш ва “Эзгулик албатта қайтади” шиори остида ўтказилган донорлик акцияларини ташкиллаштиришда, шунингдек юртимизда карантин шароити эълон қилинишига қарамай қонга муҳтож беморларга бефарқ бўлмасдан беғараз қон топширишда фаол қатнашиб, амалий ёрдам берганлиги учун “Ташаккурнома” тақдим этилди.

Бундай эзгу амалларнинг негизида фақатгина беморларнинг дардларига дармон бўлиб, уларнинг соғлом ҳаётга қайтишига кўмаклашиш каби чин  қалбдан айтиладиган хайрли тилаклар мужассам.

25.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг