Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт ҳажми ўсишда давом этмоқда
1413
Экспорт салоҳиятини кенгайтириш, янги бозорларни ўзлаштириш ва бюджетга тушумни кўпайтириш - экспорт қилувчилар учун ҳудудларда қай даражада қулай шарт-шароитлар яратилганлигига ҳам чамбарчас боғлиқ.
Жиззахда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорт ҳажми ўсишда давом этмоқда

Шу боис бугун божхона органлари олдидаги муҳим вазифалардан бири бу – мамлакатимиз экспорт салоҳиятини тобора ошириш йўлида экспортёр корхоналарга божхона тизимида амалий ёрдам кўрсатиш, хизмат сифати ва иш кўламини яхшилашдан иборат.

Мавзуни Жиззах вилоят божхона бошқармаси мисолида давом эттирамиз. Ҳозирги кунда бошқарманинг “Жиззах” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорларга қулай шароитлар яратилиб, тезкор ва сифатли божхона хизматини кўрсатиш тизими йўлга қўйилган. Айниқса, экспорт-импорт жараёнларининг соддалаштирилган тартибда амалга оширилиши соҳада тадбиркорларга бир қанча енгиллик бўлди дейиш мумкин.

Хусусан, жорий йилнинг шу даврига қадар “Жиззах” ТИФ божхона постида қиймати 876,78 минг  АҚШ доллари миқдоридаги 1830 тоннадан ортиқ экспортга мўлжалланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тезкорлик билан божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, экспортга йўналтирилди. 

Қолаверса, Жиззах вилоятидан рўйхатдан ўтган ҳудудий ва тармоқ корхоналари томонидан эса қиймати  7,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 15,9 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

Экспорт қилинган маҳсулотларнинг асосий қисмини гилос, ўрик, мош, карам, пиёз, майиз, бодринг, помидор ва кўкатлар каби қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ташкил этади. Маҳсулотлар асосан, Хитой Халқ Республикаси, Туркия, Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Россия Федерациясига экспорт қилинмоқда.

Бу жараёнда божхоначилар ҳам астойдил меҳнат қилиб, вилоятнинг экспорт салоҳияти ўсишида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда.

 

25.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг