Давлат божхона қўмитаси томонидан тадбиркорлик субъектларига енгилликлар яратиш ҳамда улар томонидан тақдим этилаётган ҳужжатлар ишончлилигини таъминлаш мақсадида, божхона тўловлари тўланишини таъминлаш бўйича суғурта ҳужжатини реал вақт режимида ахборот каналлари орқали онлайн тарзда текшириб олиш чоралари кўрилмоқда.
Шу асосда, Давлат божхона қўмитаси томонидан суғурта компаниялари билан ўзаро электрон ахборот алмашинуви тўғрисида имзоланган Битимлар асосида божхона тўловлари тўланишини таъминлаш сифатида тақдим этилган суғурта полиси ва шартномалари бўйича маълумотларни реал вақт режимида ахборот каналлари орқали кўриб, қисқа муддатларда қарор қабул қилинмоқда.
Мазкур тартиб давлат божхона хизмати органлари ва суғурта компанияларига бирдек манфаатли бўлиб, давлат хизматлари кўрсатилиши сифати ва ишончлилигини таъминлашга ҳамда ортиқча вақт сарфи камайишига хизмат қилади.
Қайд этиб ўтилганлардан келиб чиқиб, Давлат божхона қўмитаси ўзаро электрон ахборот алмашинуви борасида суғурта компаниялари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилади.
Битим имзолаш истагини билдирган суғурта компаниялари Давлат божхона қўмитасига мурожаат қилишлари мумкин.
Мурожаат учун телефон: (78) 120-76-00 (ички: 53-22, 53-25)
24.06.2020