Айтиш керак, албатта бундай ҳолатлар юртимизнинг қишлоқ хўжалиги ривожида ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Мазкур ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида “Сирдарё-Самарқанд” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган, фуқаро Н.Б бошқарувидаги транспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганида, унинг юкхонасида ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган, 13 дона полиэтилен қопларда, жами 650 кг “аммиакли селитра” минерал ўғитлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
24.06.2020