Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари томонидан Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида яна бир қинғирликка чек қўйилди.
Тезкор тадбир давомида фуқаро Т.Б. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинадаги йўловчи фуқаро О.В. шартли харидорга умумий қиймати 306 миллион сўмлик, сифати кафолатланмаган 2040 дона “вирус блокатор” воситаларини ноқонуний тарзда пуллаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
23.06.2020