Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Янгиер шаҳрида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида “Тошкент-Янгиер” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Ш.Ж. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида белгиланган тартибда кўздан кечирилди.
Натижада ушбу автомашинада ҳайдовчига тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган умумий қиймати 22,6 миллион сўмлик, жами 905 дона парфюмерия воситалари борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
23.06.2020