Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт кўрсаткичлари тобора ортмоқда
1391
Бутун дунёда кечаётган пандемия шароитида мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш, ҳудудлардаги замонавий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган экспортбоп, рақобатбардош маҳсулотлар билан хорижиймамлакатлар бозорларида муносиб ўрин эгаллаш ҳар қачонгидан муҳим ҳисобланади.
Экспорт кўрсаткичлари тобора ортмоқда

Бундай шароитда саноат тармоқларини жадал ва барқарор  ривожлантириш, ишлаб чиқариш корхоналарини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиш, фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш орқали саноатнинг самарадорлиги ва рақобатбардошлигини янада оширишга эришиш мумкин.

Хоразм вилоятида қишлоқ хўжалиги ва саноат корхоналари томонидан пандемия шароитида ишлар тўғри йўлга қўйилиши натижасида, экспорт кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан ўсишга эришилди. Рақамларга мурожаат қилсак, (2019 йилнинг январь-май ойларида 27 млн. АҚШ долларлик) маҳсулотлар экспорт қилинган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг январь-май ойларида 39,1 млн. АҚШ долларни ташкил этди, яъни, экспорт кўрсаткичи 45 фоизга ошди.   

Мавжуд эпидемиологик вазиятда ташқи савдо юклари белгиланган санитария қоидаларига риоя этган ҳолда, қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилиб, давлат бюджетига божхона тўловлари ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши борасида Хоразм вилояти божхона бошқармаси тасарруфидаги “Урганч” ва “Хазорасп ЭИЗ” ташқи иқтисодий фаолият божхона постлари томонидан экспорт товарларини ўз вақтида қисқа муддатда расмийлаштириб бериш бўйича туну-кун хизмат ташкил этилган.

Экспорт товарларининг асосий қисмини ип калава, тўқимачилик маҳсулотлари, пахта толаси, енгил автомабиллар, мева-сабзавотлар, озиқ-овқат маҳсулотлари, шиша ва ундан ясалган буюмлардан иборат.

Вилоятдан экспорт қилинган товарларнинг катта улуши Россия (19,0 млн. долл.), Туркия (6,5 млн. долл.), Қозоғистон (4,4 млн. долл.),  Хитой (2,9 млн. долл.), Бангладеш (2,0 млн. долл.), Эрон (0,9 млн. долл.), Беларусь (0,5 млн. долл.) каби давлатлар ҳиссасига тўғри келди.

Бир сўз билан айтганда карантин ҳолатига қарамасдан божхона тизимида тадбиркорларга яқиндан ёрдам бериш мақсадида барча имкониятлар тўла сафарбар этилган.

Шу ўринда, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келаётган, жумладан божхона расмийлаштируви билан боғлиқ бўлган ҳар қандай масалалар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли  “Ишонч телефони”га ёки Хоразм вилояти божхона бошқармасининг(62) 227-70-11 телефон рақамига мурожаат этишлари мумкинлиги эслатиб ўтамиз.

20.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг