Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юртга елкадош ва халққа мададкор божхоначилар
1191
Бугунги кунда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ халқаро эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, республикамиз ҳудудига коронавирус кириб келиши, тарқалиши ҳамда аҳолининг санитар-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида, бир қанча тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу иллат қарши курашишда барча соҳа вакиллари қатори божхона ходимлари ҳам ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Муҳтарам Юртбошимизнинг коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисидаги қабул қилинган Фармон ва қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, юкларни божхона постлари орқали тезкорлик билан ўтказиш, уларнинг узлуксиз божхона расмийлаштирувини, шунингдек экспорт ва импорт қилинаётган товарларга рухсат берувчи ҳужжатларнинг берилишини тезлаштириш юзасидан Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ишлар изчил олиб борилмоқда.

Мавжуд эпидемиологик вазиятда ташқи савдо юклари белгиланган санитария қоидаларига риоя этилган ҳолда, қисқа муддатларда божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилиб, давлат бюджетига божхона тўловларини ўз вақтида ва тўлиқ ундирилиши таъминланмоқда.

Хусусан, божхона тўловларини ўз вақтида ва тўғри қўлланилишини таъминлаш бўйича Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан жорий йилнинг 5 ойида Давлат бюджетига 64,9 млрд. сўмдан ортиқ божхона тўловлари ундирилиши таъминланди.

Шунингдек, вилоят божхона бошқармаси ва унинг тасарруфидаги барча божхона постларида, айниқса чегара божхона постларда тегишли ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда мунтазам  дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари ходимлар  саломатлиги  қатъий назоратга олиниб, улар тиббий кўрикдан ўтказилган ҳолда хизматга киришмоқдалар. Бундан ташқари, божхона постларида хизмат олиб бораётган ходимлар шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиб, ҳимоя ниқоблари, қўлқоплар, кўзойнак, этик ва махсус ҳимоя кийимларини кийган ҳолда хизматни олиб бормоқдалар.

Короновирус пандемияси экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни зудлик билан бартараф этиш, тадбиркорларни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда хориждан келаётган ва хорижга жўнатилаётган юкларни тезкорлик билан манзилига етказишда амалий ёрдам кўрсатиш учун Сирдарё вилояти божхона бошқармасида “Call-center” (67) 225-48-48 рақамли “Ишонч телефони” ташкил этилган. Унга  бириктирилган масъул божхона ходимлари  томонидан 24 соат давомида юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари қабул қилиб борилмоқда.  

Жорий  йилнинг  15 июнь ҳолатига “Call-center” орқали жами 120 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг барчасига тезкорлик билан амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Мухтасар қилиб айтганда, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан барча мутасадди ташкилот ва ваколатли идоралар билан ҳамкорликда пандемия шароитида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинган бўлиб, ушбу вазифалар ижроси тегишли тартибда таъминлаб келинмоқда.

20.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг