Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Экспорт кўлами тобора кенгаймоқда
1211
“Коронавирус” пандемиясига қарамасдан мамлакатимизнинг барча худудларида товарларнинг экпорт-импорти тўхтовсиз давом этмоқда. Иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Бухоро вилояти божхона бошқармасининг “Ғиждувон” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари сидқидилдан меҳнат қилишмоқда.
Экспорт кўлами тобора кенгаймоқда

Постда давлат бюджетига божхона тўловларини ўз вақтида, тўлиқ ва тўғри ундирилишини таъминлаш, контрабанда ва божхона қоидалари бузилишига қарши курашиш, товар ва транспорт воситалари ҳаракати устидан тўлиқ божхона назоратини ўрнатиш, тадбиркорлик субъектлари учун қулай муҳит яратиш борасида муайян ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Айниқса, коронавирус пандемиясига қарши кучайтирилган тартиб амал қилаётган ҳозирги шароитда пост ходимларининг зиммасидаги масъулият янада ортди. Ташқи савдо юкларининг экспорти ва импорти, товарларнинг божхона назорати ва расмийлаштируви, юкларнинг божхона кўриги узлуксиз равишда, кечаю кундуз амалга оширилмоқда.

Хусусан, экспортга чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, республикамизга импорт қилинаётган озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларнинг божхона расмийлаштируви соддалаштирилган тартибда тезкорлик билан ўтказилмоқда.

Йил бошидан буён “Ғиждувон” ТИФ божхона постида 1028 дона божхона юк декларациялари расмийлаштирилган. Вилоятда ташқи савдо асосан Португалия, Польша, Эрон, Туркманистон, Россия, Туркия, Германия, Хитой каби мамлакатлар билан амалга оширилган.

Мазкур жараёнларда давлат бюджетига салкам 16 млрд. 560 млн. сўмлик божхона тўловлари ундирилди. Аслида бюджетга ундирилаётган тўловлардан кўра, тадбиркорларимизга божхона тўловларидан берилаётган имтиёзларнинг салмоғи катта эканлиги мамлакатимизда тадбиркорларга божхона соҳасида кенг енгилликлар берилаётганини англатади. Аҳамият беринг, йил бошидан буён тадбиркорларимизга божхона тўловларидан 59,87 млрд. сўмлик имтиёзлар қўлланилди.

Мазкур жараёнларда, “Ғиждувон” ТИФ божхона пости ходимлари ҳам  юртимизнинг иқтисодий салоҳияти ва хавфсизлиги йўлида ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

20.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг