Чунки Ўзбекистоннинг иқлим шароитида етиштирилган майиз сифати, фойдали хусусиятлари ва мазаси кўпчилик истеъмолчиларда ижобий таасурот қолдирган.
Маълумки, иқлимимиз узум қуритиш учун ниҳоятда қулай. Иссиқ ёзнинг давомийлиги, нисбий намликнинг паст бўлиши, аъло сифатли майиз навларини етиштиришга, қуёшли очиқ ҳавода ва сояда мева қуритиш усулларидан кенг фойдаланишга, кам маблағ сарфлаб, юқори сифатли маҳсулот олишга имкон беради.
Бугун республикамизнинг деярли барча вилоят ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан майиз маҳсулотлари экспорт қилинмоқда. Самарқанд вилояти экспортёрлари ҳам бу борада ўз майиз маҳсулотлари экспорти билан жаҳон бозорида етакчи ўринларда.
Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2020 йилнинг январь-май ойлари давомида Самарқанддан 13 минг тоннадан зиёд бўлган умумий 16 миллион АҚШ доллари қийматидаги майиз маҳсулотлари экспорти амалга оширилди. Майиз маҳсулотлари асосан БАА, Туркия, Эрон ва Афғонистон каби давлатларга экспорт қилинган.
Айни дамда Самарқанд вилоятида рўйхатдан ўтган эскпортёрлар томонидан майиз экспорти операциялари давом этмоқда. Бу операцияларда вилоят божхона бошқармаси ходимлари товарларни экспортга расмийлаштириш жараёнини янада соддалаштирилган тартибда тез фурсатларда амалга оширилмоқда.
20.06.2020