Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Юк автомашинаси остига яширилган овоз кучайтиргичлар фош этилди
1614
Божхона органлари томонидан божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Юк автомашинаси остига яширилган овоз кучайтиргичлар  фош этилди

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Яллама” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Х.А. бошқарувидаги  “МAN TGS” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда постдаги инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида назоратдан  ўтказилди.

Текширув давомида автотранспорт воситасининг кабинаси ва таг қисмига йўл юк ҳужжатларида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 43,4 миллион сўмлик  96 дона автотранспорт воситаси учун колонкалар, овоз кучайтиргич ва ғилдирак дискалари яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

20.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг