Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан юртимизда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хорижий мамлакатдан келтирилган, ҳужжатларда “кимёвий толадан тўқилган бахмал трикотаж мато” сифатида кўрсатилган товарлар ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, мазкур товарлар орасида ҳужжатларда кўрсатилмаган умумий қиймати 45 миллион сўмлик синтетик толали матолар ҳам борлиги аниқланди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
20.06.2020