Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ёғоч” операцияси чиппакка чиқди
1014
Товар-моддий бойликларини ноқонуний йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда краш олиб борилмоқда.
“Ёғоч” операцияси чиппакка чиқди

Жумладан, Сирдарё вилояти божхона бошкармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан “Сирдарё” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Х.Ў.  бошқарувидаги ёғоч маҳсулотлари юкланган “Волво” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда электрон тарози ва инспекцион кўрик воситаси ёрдамида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган умумий қиймати 36,4 миллион сўмлик вазни 8 тоннадан ортиқни ташкил этувчи ёғоч маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

20.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг