Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Избоскан ва Пахтаобод туманлари ҳудудида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида Избоскан туманида фуқаро А.Х. тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда, холислар иштирокида текширилди.
Натижада, унинг сумкаси ичида 99,25 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Л.Ю.нинг ҳам Пахтаобод туманидаги яшаш хонадони кўздан кечирилди.
Натижада, ушбу шахс ўз яшаш уйида 25,45 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги фош бўлди.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида умумий миқдори 124,7 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
20.06.2020