Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кобальт”даги сифати кафолатланмаган дори воситалари манзилига етиб бормади
1486
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Кобальт”даги сифати кафолатланмаган дори воситалари манзилига етиб бормади

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Наманган шаҳрида дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида фуқаро М.Х. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, автомашинада қўшни мамлакатдан айланма йўллар орқали юртимизга олиб кирилган, умумий қиймати 150 миллион сўмлик 3 297 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

18.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг