Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Мени ўзгартирган китоб” онлайн танлови ғолиблари аниқланди
1817
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 25 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ мамлакатимизда 30 июнь – “Ёшлар куни” этиб белгиланган.
“Мени ўзгартирган китоб” онлайн танлови ғолиблари аниқланди

Ушбу кун муносабати билан, Давлат божхона қўмитасининг божхона институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббусининг тўртинчи ташаббуси “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” йўналиши бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, ёшлар ўртасида китобхонлик мутолаасини кенг тарғиб этиш мақсадида “Мени ўзгартирган китоб” онлайн танлови ўтказилди.
Ушбу танловда курсантлар томонидан тайёрланган эсселар электрон шаклда қабул қилинди. Танловга тақдим этилган ижодий ишлар институтнинг ҳайъат аъзолари томонидан текширилди. Танлов натижаларига кўра, 1-даражали диплом билан Божхона институти курсанти Усмонов Собитхон тақдирланган бўлса, иккинчи ва учинчи ўринларга Шарипов Муроджон ҳамда Кенжаев Умарали муносиб деб топилди.

*

*

18.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг