Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “С.Нажимов” чегара божхона пости ходимлари томонидан хорижий мамлакатдан юртимизга юк автотранспорт воситасини бошқариб кириб келган фуқаролар Р.М. ҳамда ёрдамчи ҳайдовчи У.И. бошқарувидаги “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, автотранспорт воситаси тиркамасининг таг қисми рамаси орасида божхона назоратидан яширилган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 289 500 000 сўм бўлган 17 дона ерни бурғулаш учун ишлатиладиган бурғулаш воситаси ва 5 дона ўсимликлар навини аниқловчи ускуналар борлиги аниқланди.
Шунингдек, яна бир ҳолатда фуқаро У.Б. бошқарувидаги бўлган “DAF” русумли юк автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилди.
Текширув жараёнида автоулов тиркамаси таг қисмида божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган ва декларацияда кўрсатилмаган умумий қиймати 27 миллион сўмлик 26 дона стабилизаторлар, 12,5 миллион сўмлик 15 дона ерни бурғулаш воситаларини яширинча олиб келаётгани маълум бўлди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
17.06.2020