Байрамона безатилган тадбирда Навоий вилояти божхона, мудофаа, ички ишлар бошқармалари, Давлат Хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари вакиллари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар истиқлол берган неъматлар, вилоятда мустақилликдан кейин амалга оширилган изчил ислоҳотлар, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ҳамда юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритишди.
Тадбир якунида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан хизмат даврида ҳалок бўлган ҳарбийларни 11 нафар оила аъзоларига пул мукофотлари берилди.
Улар орасида вилоятда божхона тизимида хизмат пайтида халоқ бўлган О.Қоматов, А.Ҳаққулов ва Ш.Иноятовларнинг оила аъзолари ҳам иштирок этишди.
Навоий вилояти
божхона бошқармаси
Ахборот хизмати
30.08.2018