“14 июнь – Бутунжаҳон донорлар куни” муносабати билан Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг ташаббуси билан “Хавфсиз қон – ҳаётни сақлайди”, “Соғлом дунё учун қон топширайлик” шиори остида, қонга муҳтож беморларга кўмак бериш мақсадида, божхона ходимлари кўнгилли равишда қон топширдилар.
Донор ўз қонини бериш орқали ўзга инсоннинг ҳаётини сақлаб қолиши, унга янги ҳаёт туҳфа қилиши мумкин. Ҳар куни минглаб инсонлар донор қонига муҳтож бўлади. Қонни сунъий тарзда ишлаб чиқишнинг имкони бўлмаганлиги сабабли, беғараз қон топшириш беморларга ёрдам беришнинг, инсонларга яхшилик қилишнинг ягона манбаидир.
Эзгуликнинг ёрқин намунаси бўлган бу каби тадбирлар беморлар дардига шифо топиш, уларни соғлом ҳаётга қайтаришда муҳим аҳамият касб этади.
17.06.2020