Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция – Жамият кушандаси
1544
Ҳозирги кунда дунё миқёсида ҳал этилиши лозим бўлган энг бирламчи масалалардан бири коррупция муаммосидир.
Коррупция – Жамият кушандаси

Шу сабабли коррупцияга қарши курашиш, олдини олиш мақсадида божхона органларида ҳам бир қатор  чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Сариосиё” темир йўл чегара божхона пости ходимлари ва “Қудуқли” темир йўл бекати ходимлари иштирокида карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда, “Коррупция –жамият кушандаси” мавзусида  давра суҳбати ўтказилди. Унда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилик базаси ва амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумотлар берилди.

Жумладан, 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сон фармони мақсад ва вазифалари тадбир  иштирокчиларига тушунтирилди.

Бундай учрашувларни ўтказишдан мақсад аввало коррупция каби жамият кушандасига қарши курашиш, унинг олдини олишдир.  Тадбир  иштирокчилари томонидан коррупция мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига путур етказувчи демократик институтларни заифлаштирувчи,  ижтимоий тартибни бузувчи ва жамият ишончини поймол этувчи иллат эканлиги айтиб ўтилди. Йиғилишда коррупциянинг  олдини олиш ва унга барҳам беришда давлат органлари ва халқнинг хамкорлигини йўлга қўйиш катта аҳамият касб этиши таъкидланди.

16.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг