Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
22 500 қути тамаки маҳсулотларининг яширин айланмаси фош бўлди
1275
Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган тамаки маҳсулотларини яширинча олиб ўтишга бўлган уринишларга қарши тизимли равишда кескин кураш олиб борилмоқда.
22 500 қути тамаки маҳсулотларининг яширин айланмаси фош бўлди

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати чегара қўшинлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти Бекобод туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, фуқаро Э.Ў. “Мерседес Бенз Вито” русумли автомашинага юртимизга айланма йўллар орқали олиб келинган, умумий қиймати 337,5 миллион сўмлик жами 22 500 қути тамаки маҳсулотларини ички ҳудудда сотиш мақсадида юклаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

16.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг