Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Эҳтиёт қисмлар учун мўлжалланган қутида кийимлар яширилганлиги фош бўлди
1354
Мўмай даромад ортидан қувиш инсонни жиноятга етаклайди. Шу ўринда ҳар қандай қонунбузарлик учун жазо муқаррарлигини англаб етиш муҳим аҳамиятга эга.
Эҳтиёт қисмлар учун мўлжалланган қутида кийимлар яширилганлиги фош бўлди

Тошкент вилояти божхона бошкармаси “С.Нажимов” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро Я.Н.  бошқарувидаги “MAN” русумли юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда инспекцион кўрик воситаси ёрдамида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина ярим тиркамасининг эҳтиёт қисмлар учун мўлжалланган қутиси ичида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати салкам 72 миллион сўмлик жами 600 дона кийим-кечаклар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

16.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг