Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Чилонзор тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро Р.С. “Ласетти” русумли транспорт воситаси ҳайдовчисига полиэтилен пакетга ўралган гиёҳвандлик воситасини бераётган чоғда тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди.
Шундан сўнг, тадбир давом эттирилиб, фуқаро Р.С. нинг вақтинча истиқомат қилаётган хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада хонадондаги совутгичда ҳам “гашиш” гиёҳвандлик моддаси яширилганлиги маълум бўлди.
Амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида қонунбузардан жами 294,29 гр. “гашиш” гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
16.06.2020