Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мард ўғлонлар номи барҳаёт!
2427
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ватанимиз олдидаги бурчини адо этиш чоғида ҳалок бўлган мард ва жасур ўғлонларимизнинг азиз хотирасига бағишлаб чоп этилган “Мард ўғлонлар номи барҳаёт” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
Мард ўғлонлар номи барҳаёт!

Унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, кенг жамоатчилик вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, ҳалок бўлган ҳарбийларнинг яқинлари иштирок этди. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Сайидов ва бошқалар мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, армия ва халқ бирлигини мустаҳкамлаш, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. 

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан яратилган “Мард ўғлонлар номи барҳаёт” китоби халқимизнинг мард ва жасур фарзандлари хотирасига юксак ҳурмат-эҳтиром намунасидир. 

“Ўзбекистон” нашриёт-матбаа ижодий уйида 10 минг нусхада чоп этилган мазкур китоб ўқувчиларга кирилл ёзувида тақдим этилди. Лотин ёзувида ҳам шунча нусхада чоп этилади. 

Китобда юртимиз озодлиги, халқимизнинг бугунги тинч-осойишта ҳаётини таъминлаш йўлида азиз жонини қурбон қилган 222 нафар қаҳрамоннинг шарафли ҳаёт йўли ибрат қилиб кўрсатилган. Уни ўқиган китобхон бугунги фаровон ҳаётимиз қадрини янада теран англайди. 

китоб саҳифаларида мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг иқтисодий хавфсизлиги йўлида халок бўлган ўнлаб божхоначилар ҳақидаги хотиралар ҳам ўрин олган. 

Китоб тақдимотида ҳаётдан эрта кўз юмган божхона ходимларидан бири С.Наджимовнинг оила аъзолари ҳам иштирок қилишди.

Тақдимот сўнггида мард ўғлонларнинг яқинларига эсдалик совғалари топширилди. 

30.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг