“14 июнь – Бутунжаҳон донорлар куни” муносабати билан Хоразм вилояти божхона бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари ҳам “Хавфсиз қон ҳаётни сақлайди”, “Соғлом дунё учун қон топширайлик” шиори остида беғараз ёрдам сифатида вилоят қон қуйиш марказига бориб, донорлик қилишди.
Ҳар йили камида 3-4 маротаба мазкур қон қуйиш марказига беғараз қон топшириб бораман – дейди божхона ходими Сардор Сапаев.
Айниқса, ушбу хайрли амаллар кимнингдир соғлиғини сақлашга, ҳаётини узайтиришга кўмак берадиган бўлса, ўша инсон ўзини янада бахтли ҳис этади. Донорлар ана шундай беғараз ёрдам кўрсатувчи эзгу ниятли кишилардир.
Ушбу сана тарихига назар ташласак, 2005 йил Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси резолюцияга мувофиқ, 14 - июнь Бутун жаҳон қон бериш яъни, донорлик куни деб эълон қилинган эди. 14 июнь санаси австралиялик врач иммунолог, одам қон гуруҳларини аниқлаган, Нобел мукофоти лауреати Карл Ландшдейнернинг (1868-1943) туғилган куни шарафига қабул қилинган.
Дарҳақиқат, донорлик ҳар қандай инсон қилиши мумкин бўлган оддий, лекин олий қаҳрамонликдир. Қон донорлиги жамият саломатлиги учун беғараз ёрдам саналади.
14.06.2020