Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Онлайн брифинг бўлиб ўтди
1306
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан коронавирус пандемиясининг иқтисодиёт тармоқларга салбий таъсирини юмшатиш, аҳоли ва тадбиркорлик субьектларини қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси юзасидан жорий йилнинг 12 июнь куни вилоят божхона бошқармасида вилоят солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда онлайн-брифинг ўтказилди.
Онлайн брифинг бўлиб ўтди

Унда вилоят солиқ ва божхона бошқармалари раҳбарияти, тадбиркорлар, жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда иштирок этдилар.

Режалаштирилган онлайн-брифингни ўтказилиш жойи, мавзуси ва бу борада амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотлар 11 июнь куни вилоят ҳокимлигининг “Сирдарё янгиликлари” ва “Вилоят ахборот хизматлари” телеграм каналлари ҳамда  ДБҚнинг  расмий “Customs-uz” веб сайти орқали эълон қилинди. Ўтказилган онлайн-брифинг жойидан ҳокимлик, корхона ва ташкилотларнинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари орқали кенг оммага ҳавола этилди.  

Тадбир давомида божхона ва солиқ бошқармалари масъул ходимларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан коронавирус пандемиясининг иқтисодиёт тармоқларга салбий таъсирини юмшатиш, аҳоли ва тадбиркорлик субьектларини қўллаб-қувватлаш борасида қабул қилинган фармон ва қарорлар ижроси бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги ҳисоботлари эшитилди.

Шунингдек, юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш, уларга берилаётган имтиёзлар ва қулайликлар ҳамда божхона назоратини соддалаштириш борасида қабул қилинаётган қарор ва фармонлар ҳақида тушунтиришлар берилди.

Шу билан бирга вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан муҳтарам Юртбошимизнинг жорий йил 3 июндаги Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4739-сон қарори ва 5 июндаги «Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона  хизмати органлари  фаолиятини  такомиллаштириш тўғрисида»ги
ПФ-6005-сон Фармони бўйича тушунтиришлар берилди.

Тадбир иштирокчиларининг божхона ва солиқ соҳасига оид саволларига соҳа мутасаддилари томонидан жавоблар берилди.

Брифинг якунида, тадбиркорларга, божхона соҳасига доир мурожаатлар ва саволлар юзасидан, Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08  рақамли ёки бошқарманинг (67) 225-48-67 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

13.06.2020

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг